ДХХ томонидан Янгиқўрғон туманида Қирғизистондан олиб ўтилган 4,6 кг наркотик модда ушланди

ЯНГИҚЎРҒОН / VodiyMedia / – 2020 йил 8 февраль куни, ДХХ Чегара қўшинлари оператив ходимлари ҳамда ДХХ Наманган вилоят бошқармаси ҳамкорлигида ўтказилган амалиёт натижасида Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Қизил ёзи маҳалласининг чегара олди ҳудудлари орқали Қирғизистондан Ўзбекистонга ноқонуний олиб ўтилган 4 кг 648 грамм гашиш гиёҳвандлик моддаси қўлга олинди.
 

Ҳозирда қонунбузар фуқарога нисбатан мазкур иш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Биз Twitterда