Даркор илм, даркор илм

Наманган вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан Наманган муҳандислик-технология институтида “Интернет майдонидаги маънавий таҳдидлар ва уларга қарши курашишнинг усуллари” мавзуида мулоқот ташкил этилди.
 
 
Унда ёшларни ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, виртуал маконда учраётган хавф-хатарлар, экстремистик руҳда тарқатилаётган сохта маълумотларнинг туб мазмун-моҳиятини англаб етмасдан, кўр-кўрона қабул қилиши каби муаммоларнинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар, қилиниш лозим бўлган ишлар ҳақида сўз  борди.
 “Жаҳолатга қарши маърифат” шиори остида бирлашиш, ҳар бир берилаётган маълумотнинг мазмун-моҳиятини англаб етиш учун аввало, инсон илмли, кенг дунёқарашга эга бўлиши лозимлиги ҳақида фикр билдирилди.
 
 
 Шунингдек, бугунги кунда ижтимоий тармоқларда экстремистик мазмундаги материалларни бериб борувчи гуруҳ ва каналлар, улардан маълумот олиш ва тарқатиш қонунчилик билан тақиқлангани борасида сўз юритилди.
Талабалар томонидан мулоқот давомида таълимда инновациядан фойдаланиш, турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун қайси жиҳатларга эътибор қаратиш лозимлиги бўйича савол ва таклифлар билдирилди.

Биз Twitterда