Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова 25 июль куни Наманганга келади

 
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситханова 25 июль куни Наманганга келади.
Ташриф доирасида Наманган шаҳрида хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган семинар-тренинг бўлиб ўтади. Шунингдек, Хотин-қизлар қўмитаси раисининг сайёр қабули ўтказилиши режалаштирилган.
Элмира Боситханова Ўзбекистон Президенти томонидан илгари сурилган беш ташаббус бўйича вилоятда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиши ҳам кўзда тутилган.

Биз Twitterда