Хоразм Ҳудудлараро ҳамкорлик форумига мезбон. Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон бош вазирлари иштирок этади

25-26 февраль кунлари Хоразм вилояти Урганч шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича иккинчи ҳудудлараро ҳамкорлик форуми бўлиб ўтади.
 
 
Ўзбекистон – Қозоғистон ўртасидаги яқин қўшничилик, стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳудудларнинг саноат салоҳияти ва имкониятлари тўғрисида ўзаро маълумот алмашиш, тўғридан-тўғри ҳамкорлик қилиш ва истиқболли йўналишларни белгилаб олиш мақсадида ташкил этилаётган ушбу форумда икки мамлакат ҳудудларидаги ишбилармон доиралар вакиллари, вилоят ҳокимлари ўртасида учрашув, етакчи корхоналар маҳсулотларининг кўргазмаси ҳам ташкил этилади.
Ҳудудлараро ҳамкорлик форумида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин иштирок этади.

Биз Twitterда