Хирмонга барака. Попда ғалла ўрими бошланди

Ёзнинг илк кунида Поп туманида бошлаб барча техника ва комбайнлар сафарбар этилиб, Наманган вилоятида биринчи бўлиб ғалла ўрим-йиғимига киришилди.
2020 йилда 10490 гектар майдонда  33244 тонна давлатга дон сотиш, жами 72180 тонна ҳосил етиштириш режалаштирилган.
Ҳазратибоб Қуръон тиловат қилинди ва қўй сўйилди. Нуроний отахонлар дуоси билан иш бошланди. Эҳсон дастурхони атрофида юртимиз тинчлиги, элимиз фаровонлиги, деҳқончилигимиз барокотини тилаб дуолар қилинди. Кўпнинг дуоси кўл, дейдилар.
 
 
Сўнгра туман ҳокими Аъзамжон Султонов барча сектор раҳбарлари, фермерлар, тузилган отрядлар, механизаторлар, комбайнчилар, донни қабул қилиш билан боғлиқ масъул ходимлар олдида турган муҳим вазифалар ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
 

Биз Twitterда