Бувайдадан Мингбулоққа келиб балиқ кўли ташкил қилди, электрга пул тўлашни шартмас деб билди... Салкам 56 миллион...

 
Мажбурий ижро бюроси Мингбулоқ тумани бўлими томонидан ўтказилаётган назорат тадбирлари жараёнида электр энергияси тармоқларига ўғринча уланиб, фойдаланиш ҳолатларини фош этмоқдалар.
Жумладан, тумандаги “Олтин балиқ машъали” фермер хўжалиги худудида электр энергиясидан фойдаланиш қонунийлиги ва тўлов интизомига риоя этилиши юзасидан ўтказилган тадбирда ноқонуний ҳолатлар ошкор бўлди, деб хабар беради МИБ Наманган вилоят бошқармаси.
Аниқланишича, фермер хўжалиги ҳудудида ўзаро келишув асосида балиқ кўли ташкил этган Фарғона вилояти, Бувайда туманида туғилган Ҳ.А умумий фойдаланишдаги электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиб олгани аниқланди. Олиб борилган тезкор суриштирув натижасида уддабурон “тадбиркор” ўғринча равишда трансформатордан тармоқларни узиб қўйган ҳолда, фойдаланиши аён бўлди. Ушбу ҳаракати билан фуқаро Ҳ.А.нинг ўғринча электр энергия тармоқларига уланиб олиши туман электр тармоқларига оз эмас, кўп эмас салкам 56 миллион сўм зарар етказилишига сабаб бўлди.
Фуқаро Ҳ.А ушбу ноқонуний ҳаракати билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185–2-моддаси, 3 қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган бўлсада, қилган ишидан пушаймонлиги, етказилган зарарни ихтиёрий равишда бартараф этганлигини инобатга олинди. Унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг мазкур моддасининг 6-қисмини қўллаб, Ўзбекистон Республикаси ЖПК нинг 84-моддаси, 1-қисми 8-бандига асосан жиноят ишини қўзғатиш рад этилди.

Биз Twitterда