Бухоро 2020 йилнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди

Ислом конференцияси ташкилотининг тузилмаларидан бири бўлган Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича халқаро ислом ташкилоти (ISESCO) томонидан Бухоро шаҳри 2020 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинди.
 
 
Бу қарор ISESCO ташкилотининг 2019 йилнинг Ислом маданияти пойтахти деб эълон қилинган Тунис шаҳрида амалга оширилган тадбирлар дастурининг якунланишига бағишланган йиғилишда қабул қилинди.  Келгуси йил давомида Бухоро билан бир қаторда Қоҳира шаҳри ҳам бу мақомни ўзида сақлайди.
Эсингизда бўлса, 2007 йилда Тошкент ҳам шундай мақомга лойиқ топилганди.
Ушбу оламшумул воқеа хорижда юртимизга бўлган қизиқишни янада оширади. Бу муносабат билан мамлакатимизда мазкур шарафли эътирофга бағишланган, йил бўйи давом этадиган илмий-амалий, маданий ва маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилади.
Бу эътироф Ўзбекистон, хусусан Бухоронинг ислом цивилизацияси тарихида ўзига хос ўринга эга эканидан яна бир далолатдир.

Биз Twitterда