Ботир Хўжаев Ўзбекистон Молия вазири этиб тайинланди

Article

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан Хўжаев Ботир Асадиллаевич Ўзбекистоннинг янги Молия вазири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда UzReportга асосланиб Daryo.uz нашри.

Ушбу лавозимига қадар Ботир Хўжаев 2011 йилдан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаган.

Мазкур лавозимда Ботир Хўжаев Рустам Азимов ўрнини эгаллади.

Хўжаев Ботир Асадиллаевичнинг таржимаи ҳоли

1956 йилда Тошкентда туғилган. Миллати ўзбек.

Маълумоти олий, 1979 йилда Тошкент темир йўл транспорти муҳандислари институтини тамомлаган.

2011 йил ноябрда Иқтисодиёт вазирининг Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Меҳнат фаолияти

1992—1994 йй. — Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари;

1994—1996 йй. — Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари;

1996—1997 йй. — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

1997—1998 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи ўринбосари — Макроиқтисодий ривожланиш таҳлили ва стратегияси бўлими бошлиғи;

1998—2000 йй. — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари;

2000—2002 йй. — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси;

2002—2004 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи;

2004—2005 йй. — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиётдаги таркибий ислоҳотлар йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудири;

2005—2006 йй. — Ўзбекистон Республикаси Президентининг ижтимоий-иқтисодий сиёсат масалалари бўйича Давлат маслаҳатчиси;

2006—2009 йй. — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири;

2009—2011 йй. — Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси;

2011 йил ноябрдан — Макроиқтисодий параметрлар, молия-валюта баланси ва Республика инвестиция дастурлари масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари.

Биз Twitterда