Бош вазир Абдулла Арипов: Нархларни сунъий оширганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистон ҳукумати карантин вақтида нарх-навони асоссиз ошириш ҳолатларига қарши кескин чоралар кўради. Бу ҳақда бугун коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
 
 
«Дори воситалари нархи ошиши мумкин. Бозорларда, дўконларда ҳам нарх ошиб кетиши мумкин. Лекин бунга қарши жиддий курашилади.
Президентимиз топшириқ бердилар, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда Давлат солиқ қўмитаси буни жуда қаттиқ назорат қилади.
Нарх-наво бўйича ҳамма қаттиқ огоҳлантирилмоқда, ўйин қилмоқчи бўлганлар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу халқ бошига тушган синов. Бу вазиятдан биргаликда чиқиб кетишимиз мумкин» - деди ҳукумат раҳбари
Йиғилишда озиқ-овқат ва бошқа захиралар етарли даражада ғамлангани таъкидлаб ўтилган.
Шунингдек, карантин вақтида ёлғон ва текширилмаган ҳамда одамларда ваҳима уйғотадиган хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик доирасида жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўрилади.
 

Биз Twitterда