Бўлажак ҳарбийлар хизматга шайланишади

Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган автомобил мактабида ҳарбий–техник мутахассисликка тайёрлаш гуруҳ чақирилувчилари иштирокида 2017-2018 ўқув йилининг тантанали очилиш маросими ташкил этилди.  Унда чақирилувчиларнинг ота-оналари ҳам қатнашиб, фарзанларининг ҳарбий ҳаётга ташлаган дадил қадамлари билан табрикладилар. Тадбирдаги куй-қўшиқлар, ажойиб рақслар барча йиғилганларга байрам кайфиятини улашди.
 
 
Бугун ўқишга қабул қилинган 175 нафар ёшлар қарийб тўрт ой давомида 5 та йўналиш бўйича тажрибали мутахассислардан билим олишади.
Таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилотининг асосий мақсади юртимиз Қуролли кучлари қудратини мустаҳкамлашга, ёшлар ва фуқароларни меҳнатга ва Ватанни ҳимоя қилишга тайёрлаш каби вазифаларни бажаришда давлат ташкилотларига кўмаклашишдан иборатдир.   
                                             Темурмалик ВОҲИДОВ
 
 

Биз Twitterда