Бешта таълим муассасаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфигаўтказилди

Article
Ўзбекистондаги бешта таълим муассасаси – битта институт ва 4 та коллеж Ўзбекистон Республикаси автомобиль йўллари давлат қўмитаси тасарруфига ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига кўра, "Ўзавтойўл" компанияси негизида ташкил топган янги қўмита тасарруфига Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институти (аввалги Тошкент автомобиль йўллари институти) ўтказилди. 
Шунингдек, яна 4 та таълим муассасаси: Бухоро автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи, Қўқон автотранспорт касб-ҳунар коллежи, Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи ва Тошкент автомобиль йўллари касб-ҳунар коллежи ҳам янги қўмита тасарруфига ўтказилди.
Аввал бу таълим муассасаларининг барчаси Ўзбекистон Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги таркибига кирган.
Ушбу ўзгаришлар кадрларни мақсадга йўналтирилган ҳолда тайёрлаш ва мутахассисларнинг тайёргарлик даражасини оширишга кўмак беради.

Биз Twitterда