Баҳодир Юсупов: Картошкани чет элдан импорт қилишимизни кечириб бўлмайди

 
19 октябрь куни Халқаро Пресс-Клубда “Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги: ислоҳотларнинг янги босқичи” мавзусига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди. Тадбирда давлат идоралари, вазирлик вакиллари, деҳқонлар, фермерлар, тадбиркорлар ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди. Бу ҳақда Кун.уз хабар берди.
Пресс-Клуб сессияси давомида журналистлар Ўзбекистондаги картошка муаммоси қачон бартараф этилиши ҳақида савол билан мурожаат этишди. Мазкур саволга Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгаши раиси Баҳодир Юсупов қуйидагича жавоб берди:
«Биз картошка тақчиллиги муаммосини ҳал этиш мақсадида илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишлар олиб боряпмиз. Умид қиламизки, охир-оқибат ўзимизнинг ерларимизда ҳам сифатли картошкалар етиштирилади. Албатта, юртимизда мана шундай замин, очиқ ҳаво, сув бўла туриб картошкани чет элдан импорт қилишимизни кечириб бўлмайди».

Биз Twitterда