Балиқ берма, қармоқ бер – Молия вазири Ўзбекистонда камбағалликни йўқотиш йўли ҳақида

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Ўзбекистонда камбағалчиликни йўқотиш борасида қилиниши лозим бўлган ва қилинаётган ишлар ҳақида гапирди. Унинг фикрича, бугунги кунда камбағалларга ёрдам бериш бўйича Ўзбекистонда мавжуд тизимлар самарали эмас. Шунинг боис натижадорлик паст.
 
 
“Молия вазирлиги бу борада ўз стратегиясини ишлаб чиққан. Биринчи навбатда камбағаллар сонини ҳисоблаб оламиз,  - дейди Қўчқоров. - Статистика бўйича Ўзбекистонда кам даромадли аҳоли 11,8%ни ташкил қилади. Бу 4,5 – 5 миллион киши бўлиши мумкин. Сўнгра камбағалликни камайтириш буйича прогнозлар, 2020 – 2025 йилларга мўлжалланган, иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш, иш ўринлари яратишга қаратилган стратегия ишлаб чиқамиз”.
 
 
“Аслида ушбу стратегия бугунги кунда ишлашни бошлаган. Жаҳон банки Фарғона вилоятида кичик тадбиркорлик корхоналари учун 200 миллион долларлик кредит линияси очган. Бу лойиҳа қишлоқ ҳудудларида фаолият юритаётган тадбиркорлар учун 125 000 долларгача булган кредитлар бериш. Бировга нафақа бериш орқали камбағалликни камайтириб бўлмайди. Фақат иш ўринлари яратиш, тадбиркорликни ривожлантириш - бу ишда ёрдам бериши мумкин", - дейди вазир.

Биз Twitterда