АҚШда икки ёшли болакай эгизагининг ҳаётини қутқарди!

Article

Американинг Юта штатидаги оилалардан бирида бўлган воқеа инсонни ҳайратга солади. Уйга ўрнатилган камерага қайд этилган ҳолат болаларга эътиборсиз қолмасликка чорлайди. Қаровсиз қолган кки ёшли эгизаклар ўйнаётиб, тасодифан бирини жавон босиб қолади. Иккинчиси ўзини йўқотмай, жавонни суриб, эгизини босилиб қолишдан қутқаради.

Бу эгизакларнинг ота-оналари видеони бошқаларга ҳам ибрат бўлсин, фожеага олиб келиши мумкин бўлган уларнинг хатосини бошқалар такрорлашмасин,   болаларини назоратсиз қолдиришмасин дея, YouTube каналига жойлашди.

 

Биз Twitterда