Қардош эллар ҳурмати! Озарлар ва қозоқлар Каримовга ўз юртларида ҳайкал қўйилишини исташмоқда

Фейсбук ижтимоий тармоғига қўйилган “Астанада Ислом Каримов кўчаси бўлади” деган хабар катта резонансга сабаб бўлди. Унга шарҳ битган қозоқ қардошларимиз ўз ҳукуматлари томонидан амалга оширилаётган бундай ҳаракат учун катта раҳматлар айтишди.
 

Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари Шавкат Мирзиёев ва  Гурбангули Бердимуҳаммедов Ислом Каримов ҳайкалини тантанали равишда очишмоқда

Ислом Каримов туркий халқларнинг буюк ўғлони эканлигини эътироф этган ҳолда, унинг шаънига юзлаб ижобий фикрлар билдиришди. Фойдаланувчилардан бири “Астанада нафақат кўчани Ислом Каримов номи билан аташ, балки унга ҳайкал ўрнатиш лозим”, деган бўлса, яна бировлар “Астанада Отатурк ва Шарль де Голларнинг ҳайкаллар бўлганида нега Каримовники бўлмаслиги керак” дея фикрлар билдиришган. Ҳудди шундай таклифни озарбайжонлик фойдаланувчилар ҳам ўртага ташладилар. Каримовнинг озар-ўзбек муносабатларига қўшган ҳиссаси учун “унинг ҳайкали Бокуга ўрнатилиши лозим”лиги таъкидланган.
Туркманистонлик қардошлар эса Туркманободдаги маросимдан эксклюзив суратларни эълон қилиб, раҳматли юртбошимизнинг жаҳон миқёсида буюк сиёсатчи эканлигини таъкидлаганлар.

Биз Twitterда