Ҳарбий прокурорга икки нафар ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг икки нафар ўринбосари тайинланди. Бу ҳақда Ҳарбий прокуратура хабар бермоқда.
 
 
Қайд этилишича, адлия полковниги Баҳодир Каримбердиевич Худойбердиев Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2020 йил 3 март кунидаги 223-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Шунингдек, адлия майори Сарвар Сатторович Муҳитдинов Ўзбекистон Республикаси бош прокурорининг 2020 йил 3 март кунидаги 225-сонли буйруғи билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ўтган ой аввалида генерал-майор Шуҳрат Узоқов бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси ҳарбий прокурори этиб тайинланганди.

Биз Twitterда