"Қамчиқ" довонида Ўзбекистон тарихида энг йирик тунел қурилади. Водий ва Тошкент орасидаги масофа янада қисқаражак!

Ўзбекистон Қамчиқ довонида яна битта тунел қурилиши лойиҳасини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда «Спутник» нашри хабар бермоқда.
 
 
Хабарда қайд этилишича, айни вақтда мутахассислар лойиҳанинг техник-иқтисодий асосини яратмоқда. Бу мустақил Ўзбекистон тарихида ушбу соҳадаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлиши кутилаётир.
— Айни вақтда лойиҳалар институти мутахассислари лойиҳани ишлаб чиқишга киришганлар. У «Қамчиқ-2» деб номланади. Бир нечта вариантлар муҳокама қилинмоқда, шу жумладан, амалдаги тунел остидан янги тунел ўтказиш варианти ҳам кўриб чиқилмоқда. Бу уни янада хавфсизроқ қилишга, бугунги кунда фаолият юритаётган устки тунелни эса захирадаги тунел мақомига ўтказишга имкон беради. Шубҳасизки, лойиҳани амалга ошириш учун замонавий хавфсизлик чоралари қўлланилади. Ушбу йўналишда дунёнинг олд мамлакатлари тажрибаси чуқур ўрганилмоқда, — дея маълумот берган интернет-нашрнинг Автомобил йўллари давлат қўмитасидаги манбаси.
Манбанинг қайд этишича, иккинчи тунел ҳозирда фойдаланилаётган тунелдан кенгроқ бўлади. Бу унинг ўтказиш сиғими ортишига ҳамда замонавий вентиляция ва ёруғлик тизимлари билан жиҳозланиш имконини бериши таъкидланмоқда. Лойиҳанинг тахминий қиймати 175 миллион долларга баҳоланган. Лойиҳа Ўзбекистон тикланиш ва тараққиёт фонди томонидан молиялаштирилиши хабар қилинган. Шунингдек, йирик халқаро молиявий институтлардан бири жалб қилиниши мумкинлиги қайд этилган.

Биз Twitterда