Ғайрат Бегалиевни Миришкор тумани ҳокими этиб тайинланиши кутилмоқда

Айни пайтда халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда. Қашқадарё вилояти ҳокими олиб бораётган сессияда ташкилий масала кўрилади.
Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Бахтиёр Ражабов қўл остидагиларни жуда қўпол сўзлар билан ҳақоратлагани аудиоёзуви тарқалди. Маълум бўлишича, ҳоким 28 февраль кунги йиғилишда маҳаллалар раисларини сўкиб ҳақоратлаган. 
Аудиоёзувда ҳоким йиғилиш иштирокчиларини пул тушумларини ўз вақтида таъминламагани учун турли сўзлар билан ҳақоратлагани ва сўккани, шунингдек, баъзиларни ургани эшитилади.
ЎзЛиДепнинг туман кенгишдаги депутатлик гуруҳи Бахтиёр Ражабовни ўз лавозимига нолойиқ дея хулоса берган.
Туманга ҳозиргача Қарши туманини бошқариб келаётган Ғайрат Бегалиевни ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.
 

Биз Twitterда