Қабул квоталари тасдиқланди.  Энди Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин!

Қабул квоталари тасдиқланди.  Энди Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин!
 
 
Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди:
бакалавриат:
- кундузги таълим шаклига – 103 575 нафар;
- сиртқи таълим шаклига – 31 350 нафар;
- кечки таълим шаклига – 5 025 нафар.
магистратура – 10 425 нафар.
Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.
барча ҳудудларда:
– Ягона интерактив давлат хизматлари портали
– Давлат тест марказининг расмий веб-сайти (www.dtm.uz) орқали.
Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.
Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.
Келгуси ўқув йилидан тўлов-контракт бўйича қабул квотасини ОТМлар мустақил белгилайди.
Президент қарорига мувофиқ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан манфаатдор вазирлик ва идоралари билан биргаликда 2020 йил 1 декабрга қадар:
-олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрларида фақат давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларини белгилаш;
-тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичларини олий таълим муассасалари томонидан мустақил белгилаш. Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан белгиланган миқдордан кам бўлмаслиги лозим.

Биз Twitterда