№4. Қашқадарё вилояти тарихида ҳам илк аёл ҳоким

Қашқадарё вилоятида Халқ депутатлари Қарши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси президентининг маслаҳатчиси Шерзод Қудбиев, Қашқадарё вилоят ҳокими Зойир Мирзаев иштирок этишди.
 
 
Қашқадарё вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғининг Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Мустафаева Мақсуда Сайфуллаевна Қарши туманига ҳоким этиб тайинланди.
Аввалроқ шу кунгача Қарши туманининг ҳокими лавозимида ишлаб келган Ғайрат Бегалиев Миришкор туманига ҳоким этиб тайинланган эди.
Маълумот учун, Мақсуда Мустафоева Ўзбекистондаги тўртинчи аёл ҳоким бўлди. Бунгача Сирдарё вилояти Боёвут туманига Дилфуза Уралова, Бухоро вилояти Олот туманига Наргиза Неъматова, Андижон вилояти Бўстон туманига Садбархон Мамитова ҳоким этиб тайинланган эди.

Биз Twitterда