2020 йил Ўзбекистон авиацияси соҳасида туб бурилиш йили бўлади

2020 йил мамлакат авиация соҳасида туб бурилиш йили бўлади, дейилади 2019 йилнинг октябрь ойида “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК қайта ташкил этилиши натижасида ташкил этилган “Uzbekistan Airways” ва “Uzbekistan Airports” қўшма баёнотида.
 
 
“Барчага маълумки, сўнгги 30 йил давомида мазкур соҳада деярли ҳеч қандай ислоҳотлар амалга оширилмади. Бунинг оқибатида эса жиддий муаммолар тўпланиб қолди. Соҳа ривожига етарли даражада эътибор қаратилмагани ва мутлақо рақобат муҳитининг мавжуд эмаслиги ортидан у монополия тамойиллари асосида ривожланди. Тарифларнинг юқорилиги ва тақдим этилаётган хизматлар сифатининг пастлиги ҳам айнан шунинг натижасидир. 2020 йил мамлакатимиз авиация соҳасида туб бурилиш йили бўлади деб умид қиламиз”, - дейилади хабарда.
Таъкидланишича, сўнгги уч йилда авиация бозорини либераллаштириш, парвозлар географиясини кенгайтириш, соҳага замонавий бошқарув усулларини жорий этиш ва йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларни замон талаблари даражасига  кўтариш бўйича мамлакат фуқаро авиацияси соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди.
Республикага қатновларни амалга оширувчи хорижий авиакомпаниялар сони 2017 йилда 15 тани ташкил этган бўлса, 2019 йилга келиб уларнинг сони 23 тага етди.

 

Биз Twitterда