2020 йил Наманган ёшлари учун катта янгиликлар йили бўлади

6 январь куни Норин туманида вилоятимиз ёшлари билан ўтказилган учрашув чоғида вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ёшларга мурожаат қилди. Ушбу мурожаат чоғида “Наманган вилояти ёшларини ҳар томонлама рағбатлантириш мақсадида кўплаб янги ташаббусларни ҳам қўллаб-қувватлашга қарор қилдик” деб қайд этган вилоят ҳокими, 2020 йилдан бошлаб вилоятда ҳаётга тадбиқ этиладиган ёшлар масалаларига оид янги дастурни эълон қилди.
 
 
Жумладан, вилоят ҳокими бошчилигида ёшлар масалалари, муаммоларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш бўйича Ишчи гуруҳ тузилади ва барча туманларда ёшлар билан боғлиқ ҳолатни ҳамда мавжуд муаммоларни тўлиқ ўрганиб чиқилади.
Вилоят ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар, таклифлар ҳамда муаммоларни юборишлари учун вилоят ҳокимлиги қошида “Ёшлар мурожаати” вебсайти ташкил этилади. Шунингдек, маълумотлар, таклифлар ва муаммоларни тезкор тарзда қабул қилиш учун вилоят ҳокимлигида “call center” ҳам йўлга қўйилади.
 

Биз Twitterда