11 нафар юртдошимиз ҳаётига зомин бўлган Томскдаги ёнғин сабабчиси - хитойлик аёл қамоққа олинди

Томскдаги фожиа сабабчиси дея гумонланаётган “Грин Вуд” фирмаси директори, Хитой фуқароси Сунъ Анни эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Интерфакс нашрининг хабар беришича, айни вақтда Хитойлик тадбиркор аёлнинг адвокатлари судга мурожаат қилишган.
Аввалроқ, Хитой фирмаси директорига Россия Федерацияси жиноят Кодексининг 109 моддаси 3-қисми билан (эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан кўпроқ шахсларнинг ўлимига сабаб бўлиш) жиноят иши қўзғатилган ва қидирувга берилган эди.
 
 
Гумонланувчи 25 январь куни Томск шаҳридаги меҳмонхоналарнинг бирида ушланган ва 27 январдан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.
Хабарингиз бор, шу йилнинг 21 январь куни Россиянинг Томск вилояти Аcинск туманига қарашли Причулимск аҳоли манзилгоҳида содир бўлган ёнғинда 12 киши ҳалок бўлган эди.
Уларнинг 11 нафари шу аҳоли манзилгоҳидаги ёғоч ишлаб чиқариш заводида ишлаб келган ўзбекистонлик экани аниқланган. Яна бир марҳума аёл эса Россия фуқароси эди. Шунингдек, бир неча кун ўтиб, вафот этганларнинг барчаси  шахси аниқланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасига асосан ёнғин сабабларини ўрганиш, жабрланганлар ва ҳалок бўлган фуқароларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳукумат комиссияси тузилди.
Комиссия саъй-ҳаракатлари билан, Томск вилоятида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлардан 11 нафарининг жасади ва фожиада тирик қолган 2 нафар шахс ҳам Ўзбекистонга олиб келинди.

Биз Twitterда