10 минг сўмлик банкноталар муомалага чиқарилади ва унда Ислом Каримовнинг сурати бўлиши эҳтимоли юқори!

Ўзбекистон Марказий банки томонидан 10 минг сўмлик номиналдаги янги банкноталар муомалага чиқарилади. “vodiymedia.uz”нинг банк тизимидаги ахборот манбалари мазкур маълумотни тасдиқлади.
Сешанба куни эрталаб ижтимоий тармоқларда Олий Мажлис Сенатининг янги банкноталарнинг чиқарилиши тўғрисидаги қарори нусхаси тарқалди. «Бундай ҳужжат аслида имзоланган ва шу кунларда расман оммавий ахборот воситаларида бу борада расмий маълумот берилади», дейди ахборот манбаси.
Янги купюраларнинг муомалага чиқарилиш санаси ҳозирча маълум эмас. Янги банкноталар ва уларга оид тафсилотлар яқин вақтлар ичида эълон қилиниши лозим. Лекин тасдиқланмаган манбалар маълумотига кўра, банкоталар март ойида муомалага киритилади ва унда Биринчи президентимиз Ислом Каримовнинг сурати бўлиши эҳтимоли юқори.
Айни пайтда миллий валютанинг энг йирик номинали 5000 сўмни ташкил этиб, у 2013 йилнинг 1 июлида муомалага чиқарилган. Бунга қадар эса 2001 йилда 1000, 1999 йилда 500, 1997 йилда 200 сўмлик банкноталар муомалага киритилган.

Биз Twitterда