Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталарига Мурожаатномаси якунланди

Мамлакатимиз сиёсий ҳаётида янгилик бўлган бундай тадбир илк бор 2017 йил 22 декабрда ўтказилган эди. 2018 йилнинг 28 декабрида эса иккинчи Мурожаатнома тақдим этилди. Мазкур дастурий маърузалар чуқур мазмун ва катта аҳамиятга эгалиги, барча соҳаларга алоқадорлиги билан халқимизда ва ҳамкор мамлакатларда катта қизиқиш уйғотган эди. 
 
 
Бу галги Мурожаатномада ҳам ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар, жорий ва келгуси йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар, давлатимиз ички ва ташқи сиёсати учун асосий вазифалар баён этилиб, долзарб қонунчилик ташаббуслари илгари сурилди. Шунингдек, 2020 йил номи ҳам эълон қилинди. Унга кўра, 2020 йил мамлакатимизда Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили бўлди.
Тошкент шаҳридаги Халқаро конгресс марказида бўлиб ўтган мазкур тадбирда Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, ҳукумат, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, турли соҳа вакиллари иштирок этди.

Биз Twitterда