Газ баллондан муаммо борми? Мурожаатлар сўзсиз ҳал этилмоқда

Одамлар эртага ёки индинга эмас, балки шу бугундан бахтли яшашлари, давлат идоралари биринчи галда фуқароларнинг қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқ ва манфаатларига қатъий амал қилган ҳолда фаолият олиб боришлари шарт.
 
 
Наманган вилоятининг бироз олисроқ бўлган ҳудуди – Норин туманида ҳам бугунга келиб одамларнинг турмуш маданияти анчайин юксалмоқда. Бу жойда “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖнинг “Норинтумангаз” филиали томонидан одамларнинг газ етишмовчилиги бўйича мурожаатлари ўз ўрнида ечим топаётгани қувонарли ҳолат албатта. Май ойи мисолида айтадиган бўлсак, филиалга жами бўлиб 72та мурожаат келиб тушди. Уларнинг 67таси ижобий ҳал этилди. Уларнинг аксарияти суюлтирилган газ таъминотига тегишли эди. Ана шу мурожаатлардан бирига эътиборимизни қаратсак:
– “Мен Полвонкўл маҳалласида яшайман. Исмим Садбархон, фамилиям Умарова. Хонадонимизда суюлтирилган газга эхтиёж бор. Бунинг учун маиший баллонга мухтожмиз...”
Мурожаат юзасидан юқоридаги хонадон ўрганилиб, у истеъмолчи сифатида, тегишли хужжатлар асосида 20 килограмм сиғимли маиший газ баллони билан таъминланди.
Шунингдек, Тўда қишлоғининг Анорзор маҳалласида истиқомат қилувчи Муножотхон Жалилованинг мурожаати ҳам атрофлича ўрганилди. У мурожаатда оиласи моддий жиҳатдан қийин аҳволда эканини, суюлтирилган газ баллони билан имтиёзли таъминланишини сўраб мурожаат қилган. Ҳозирда мазкур мурожаат ва шу маънодаги бошқа мурожаатлар ижроси юзасидан зарур чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Умуман олганда айни пайтда, асосан, суюлтирилган газ истеъмолчилари бўлган Норин туманида кундан кунга фуқароларнинг аҳволи яхшиланиб бораётганини кузатиш мумкин. Куни кеча филиалга Ҳақулобод шаҳар, Алишер Навоий кўчасидаги 111-хонадонда истиқомат қилувчи 81 ёшли Акрамжон ота Холмуродов кириб келди. – “Мен газчилардан миннатдорман, - деди у хушнуд кайфиятда. – “Уйимда учта 20 килограмм сиғимли маиший газ баллоним бор. Доим “заправка” бўлган баллонни тарозида тортиб, алмаштириб беришади...”
Норинда кексалар дуоси бот-бот янграмоқда. Бу дуолар турган гапки, филиал ишчиларига аталган. Маиший газ баллонлари юкланган “Isuzu” маҳалла кўчасидан тез-тез ўтишига ўрганиб қолган одамларнинг кўпларида маиший газ баллонлари ҳали яримлаб улгурмаган бўлади. Хонадонида газ баллони йўқлар деярли қолмаган. Фақат улар орасида филлиалдан имтиёзли равишда маиший газ баллони олиш иштиёқида мурожаат қилмоқдалар. Мурожаатлари эса ўрнида қаноатлантирилмоқда...
 “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати

Биз Twitterда