Болгария Ўзбекистондан мавсумий ишчи олишни режалаштирмоқда

Аҳолиси йил сайин озайиб бораётган Болгария, Ўзбекистондан, шунингдек Озарбайжон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ҳамда Мўғилистондан туризм секторига мавсумий ишчи жалб этишни режалаштирмоқда.
 

Болгария меҳнат ва ижтимоий сиёсат вазири Деница Сачеванинг баёнотига кўра, Украина, Молдавия, Арманистон ва Грузиядан жалб этилаётган мавсумий ишчи кучи талабни тўла қондиришга етмаяпти. Вазир, юқорида номи келтирилган мамлакатлар билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилди.
Болгариянинг 2007 йилда Европа иттифоқига кириши ҳамда Европа бўйлаб мамлакат фуқароларининг эркин миграцияси натижасида 2011 йилда 7,36 миллион бўлган аҳоли сони, 2019 йилда 7 миллиондан ҳам камайиб кетган.
Ўтган йилда мамлакатда 15-64 ёш оралиғидаги иш билан банд аҳоли сони 3,2 миллионга тенг бўлган. Болгарияда ўртача иш ҳақи 630 еврони ташкил қилади.

Биз Twitterда