Ўзбекистонда энди Фольксваген ҳам ишлаб чиқарилади!

 
 
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг 13 ноябрда бошланган Германияга расмий ташрифи доирасида “Ўзавтосаноат” ва Volkswagen AG концерни ўртасида JV MAN Auto-Uzbekistan қўшма корхонасида Volkswagen Amarok пикап автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланди.
Лойиҳа 2018-2019 йилларда амалга оширилиши режалаштирилган. Илк Ўзбек Volkswagen автомобиллари 2020 йил бошида мижозларга етиб боради.
Volkswagen Amarok пикаплари немис автомобиль концернининг янги моделларидан бири ҳисобланади.  Amarok илк бор 2009 йилда Аргентинадаги кўргазмада намойиш этилган.

Биз Twitterда