Жарайсың миллиардер бауырлар! Дунё миллиардерлари рўйхатидан бешта қозоғистонлик жой олди!

 
Forbes журнали 2017 йил ҳолатига дунёнинг энг бой кишилари рўйхатини эълон қилди.
Дунёнинг энг бой кишиси сифатида мана тўртинчи йилдирки, Microsoft асосчиси Билл Гейтс эътироф этилди. Унинг бойлиги 86 млрд долларга тенг экани маълум қилинди. Иккинчи ўриндан 75,6 млрд доллар билан Berkshire Hathaway сармоялар бошқарув компанияси раҳбари Уоррен Баффет жой олган бўлса, Amazon онлайн-магазини асосчиси Джефф Безос сўнгги йилда 27,6 млрд долларлик ўсиш билан бойлигини 72,8 млрд долларга етказиб, учинчи ўринга кўтарилди.
Эътиборлиси, Forbes рейтингидан 5 та қозоқ миллиардери ҳам жой олишган.
"Верный Капитал" инвестицион компанияси раҳбари, ForteBank ҳиссадори, "КаР-Тел" ширкатининг 25% ва Қозоғистонда "Beeline" бренди соҳиби "Sky Mobile" МЧЖнинг 49,9% улуши эгаси Булат Утемуратов 2,3 млрд доллари билан 896-ўринни эгаллади.
"Казахмыс" хўжайини Владимир Ким 2,1 млрд доллар билан 973-ўринга лойиқ кўрилган. Айни шу поғонада “Қозоғистон халқ банки” АЖ эгалари Тимур ва Динара Кулибаевалар ҳам бор, уларнинг бойлиги ҳам Forbes экспертларига кўра 2,1 млрд доллар.
Металлургия секторининг йирик вакили, табиий қазилмалар билан иш олиб борувчи ERG компанияси эгаларидан бири, Алижон Ибрагимов 1,9 млрд доллар билан 1098-ўринга кўтарилди. 1953 йилда Фарғонада туғилган бу бизнесменнинг бойлиги бир йил давомида 600 млн долларга кўпайгани уни рейтингда 100 поғона юксалишига асос бўлди.

Биз Twitterда