(видео+) Кредит тўловчиларга муддатлар 3-6 ойга узайтирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз хатарларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдагиПФ-5969-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида пандемия оқибатида пул оқимлари тушиб кетган мижозларнинг кредит тўлови муддатларини узайтириб бериш чоралари кўрилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк Наманган вилояти бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари Маъруфжон Раҳмонов ўз баёнотида маълум қилди.

 
Жумладан, пандемия туфайли жойларда карантин эълон қилинганлиги муносабати билан тижорат банклари томонидан кредитлар муддатини узайтирилиши учун онлайн аризалар қабул қилиш тизими йўлга қўйилди ҳамда тадбиркорлик субъектларининг кредит тўлови муддатлари
1 октябргача ҳамда жисмоний шахсларнинг кредит тўлови муддатлари 3 ой муддатга  узайтириш чоралари кўрилмоқда.
2020 йил 3 апрель холатига, 25254 та лойихаларнинг 1,3 трлн. сўмлик қолдиғи бўйича 516,9 млрд. сўмлик кредитларнинг муддати узайтирилди, шундан, 1124 та тадбиркорлик субъектларининг 393,8 млрд. сўмлик, 24130 та жисмоний шахсларнинг 123,1 млрд. сўмлик кредит муддати узайтирилди.

Биз Twitterда