Ўзбекистон Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида

Article
Ўзбекистон Иқтисодий Ҳамкорлик Ташкилоти аъзоси сифатида Покистон саммитида иштирок этади.
Покистонда 2017 йил март ойида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ЭКО) нинг навбатдаги, 13-саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда Покистоннинг The Nation нашри хабар қилади.
Бундан олдинги саммит 2012 йилда Бокуда бўлиб ўтганди. Эрон, Туркия, Покистон, Афғонистон, Озарбайжон, Туркманистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ЭКОга аъзо мамлакатлар ҳисобланишади. Мамлакатимиз бу ташкилотга 1992 йилда аъзо бўлган.
ЭКОга аъзо мамлакатлар экспортининг ҳажми 2016 йили ярим триллион доллардан ортиқни ва импорт ҳажми ҳам шунга яқин суммани ташкил этган.

Биз Twitterда