Ўзбек "Каптива"сининг муваффақияти "УАЗ" вакилларини янги лойиҳага ундади!

Article
Асакада ишлаб чиқарилаётган ва МДҲ мамлакатлари автоишқибозларининг севимли уловига айланиб улгурган “Каптива”нинг рус автобозоридаги муваффақиятлари “УАЗ” автоконцерни лойиҳачиларини бу борада жиддий ишлашга ундади.
Айни пайтда ушбу концерн лойиҳачилари ўзларининг биринчи кроссроверларини яратиш устида ишламоқдалар. Унинг конструкциялари ниҳоят даражада сир тутилаётганига қарамай, тармоқда дастлабки эскизлар сурати пайдо бўлди. Яхшилаб эътибор бериб қарасангиз у ўзимизнинг “Каптива”ни эслатиб юборади.
2016 йилнинг 16 декабрида Россия федерал интеллектуал мулк хизмати ушбу лойиҳани патентлади. 4,6 метр ҳажмдаги ўрта тоифадаги машинанинг лойиҳа ишлари якунига етганидан сўнг тизимли равишда ишлаб чиқариш бошланади. 

Биз Twitterда