Қуванинг араб хурмоси мазалими, Арабистоннинг хурмосими?

 
Қува туманниинг Боистон маҳалласида яшовчи Иномжон Буваназаров томорқасидаги 10 сотих ерда иссиқхона ташкил этиб, лимон, апельсин, мандарин каби цитрус мевалар парваришини йўлга қўйган. Айни пайтда миришкор боғбон банан етиштириш борасидаги тажрибаларини бойитмоқда. Шахсий томорқаларга йилига 5-10 минг туп цитрус мева кўчати етказиб беришни йўлга қўймоқда. Лекин бу ҳали ҳаммаси эмас: УзА хабар беришича, катта ҳаётий тажрибага эга Иномжон Буваназаров уч фарзандини ёнига олиб, ўз хонадонидаги мўъжазгина тажриба боғида араб хурмосини маҳаллий иқлимга мослаштириш бўйича дастлабки ижобий натижаларга эришди!
Хурмо шундай ажиб бир дарахтки, иссиқни севади, совуққа чидамсиздир. Аммо иккинчи бир жиҳати борки, хурмо мевасининг мазаси ернинг қувватига ҳам тўғридан тўғри боғлиқдир. Шундай экан, чўп суқсанг, кўкарадиган серҳосил тупроғимизга экилиб, қишнинг бироз совуғига чидами орттирилган хурмонинг меваси иссиқ, лекин унумдорлиги биздан камроқ бўлган араб заминида ўсган дарахтдан олинган мевага нисбатан мазалироқ бўлиши турган гап. 
Уйингизга араб хурмоси экмоқчимисиз? Қувага, Иномжон Буваназаров деҳқон хўжалигига келинг!

Биз Twitterда