УЕФА ва BT еврокубокларни Буюк Британиядаги намойиши бўйича йирик шартнома имзолади

Article
УЕФА BT Group телекоммуникация компанияси билан Чемпионлар лигаси ва Европа Лигаси ўйинларини Буюк Британияда намойиш қилиш борасида келишувга эришди. Трансляция телевизион ҳуқуқларини  сотиш бўйича  уч йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Шартномага кўра, 2018/19 йилги мавсумдан то 2020/21 йилги мавсум охирига қадар ўйинларни намойиш этиш ҳуқуқини инглизлар $1,46 млрд.га сотиб олишди.
Шуниси эътиборган моликки, бу битим УЕФА тарихидаги энг йириги бўлди. Чунки, Европа футбол иттифоқи бир мавсум учун BT Groupдан   $481,6 млн,  маблағ олади.
Бу борадаги аввалги рекорд Sky компаниясига тегишли бўлиб, УЕФА бу битим орқали йилига $365,5 млн. маблағ оларди.  

Биз Twitterда