Туркия компанияси Наманганда янги боғлар, замонавий иссиқхоналар ҳамда мева-сабзавот омборлари барпо этади

Наманган вилояти ҳокимлигида Туркиянинг “OSG” компанияси раҳбари Сулейман Шаҳлан билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Замонавий иссиқхоналар ҳамда мева-сабзавот омборлари барпо этишда кўп йиллик халқаро тажрибага эга Туркия компанияси Наманган вилояти туманларида ҳам шундай объектлар қуриш истагини билдирмоқда. Шунингдек, турк ишбилармонлар Янгиқўрғон туманида хориждан келтириладиган кечпишар мева кўчатлари экиш ҳисобига янги интенсив боғ ташкил этиш таклифини киритдилар.
Учрашувда самарали ҳамкорликнинг истиқболлари муҳокама қилинди.

Биз Twitterда