Тез кунда Наманганда "Hyundai" автомобиль заводи қурилиши бошланади

Бугун Наманган вилояти ҳокимлигида “Hyundai Motor Uz Namangan” корхонаси раҳбари Ким Юнг Чол билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Мулоқот чоғида “Наманган” ЭИЗнинг Тўрақўрғон тумани ҳудудида барпо этиладиган “Hyundai” тижорат автомобиллари ишлаб чиқариш заводи лойиҳасини амалга оширилиш борасида қилинаётган ишлар хусусида сўз борди.
 
 
Лойиҳани амалга оширилиши борасида охирги босқичга келинганини маълум қилган Ким Юнг Чол, заводнинг қурилиш ишлари кейинги ойга бошланиши режалаштирилаётганини қайд этди.

Биз Twitterда