Tashkent City халқаро тижорат маркази Туркиянинг "Табанлиоглу Мимарлик" ширкати лойиҳаси асосида қурилади

 
Тошкент шаҳрининг марказида иншо этилаётган Tashkent City​ халқаро тижорат маркази Туркиянинг “Табанлиоглу Мимарлик” (Tabanlıoğlu Mımarlık) ширкати лойиҳаси асосида қурилади.
Умумий лойиҳа қиймати 1 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган бу йирик иншоот комплекси лойиҳаси учун ўтказилган танловда иштирок этган Туркия ва Сингапурнинг ҳамда Ўзбекистоннинг маҳаллий фирмалари томонидан тақдим этилган 8 та ялпи план орасидан “Табанлиоглу Мимарлик”нинг варианти мақбул деб топилди.
2018 йили қурилиш ишлари бошланиши режалаштирилаётган Tashkent City​ халқаро тижорат маркази офис бинолари, яшаш комплекслари, савдо марказлари, ресторанлар, конференция ва кўргазма марказларини ўз ичига олади.
Tashkent City​ халқаро тижорат маркази Тошкент давлат иқтисодиёт университети қаршисида, Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари билан чегарадош ҳудудда иншо этилади.
Истанбулдаги Отатюрк халқаро аэропорти ва Астанадаги “Астана арена” стадиони каби иншоотларнинг меъморий лойиҳасини амалга оширган  “Табанлиоглу Мимарлик” ширкати Туркиянинг энг йирик меъморлик фирмаларидан бири ҳисобланади.

Биз Twitterда