Самарқанд ва Истамбул ўртасида самолёт қатнови йўлга қўйилди!

 
Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги алоқалар кун сайин кенг ривож топиб бормоқда. Бунинг натижасида икки давлат ўртасида борди-келдиларнинг кучайишига Ўзбекистон ва Туркия фуқаролик авиацияси идоралари томонидан ўз вақтида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясига ташриф буюрган Туркия Жумҳурияти Фуқаролик авиацияси бош бошқармаси бошлиғи Баҳри Кесижи билан бўлиб ўтган мулоқот натижасида имзоланган баённомага кўра, Самарқанд ҳамда Истанбул шаҳарлари ўртасида қишки мавсумда ҳар икки тарафдан ҳафтасига бир мартадан, ёзги мавсумда эса ҳафтасига икки мартадан доимий рейсларни йўлга қўйишга келишиб олинди. Бу ҳақда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ахборот хизмати хабар қилади.
Бу қўшимча рейсларнинг йўлга қўйилиши Тошкент-Истанбул ўртасидаги учишлар сонига таъсир қилмайди.

Биз Twitterда