Қозоғистонликлар маошларини олиш учун прокуратурага боришга мажбур бўлишмоқда!

Article
 
Уч мингга яқин маошини ололмаётган Қозоғистон фуқаролари 1 миллиарддан ошиқ суммадаги иш ҳақларини прокуратуранинг аралашуви натижасида олишга эришдилар. Бу ҳақда ушбу орган матбуот хизматига таянган ҳолда Tengrinews.kz хабар бермоқда.
Олма-Отанинг ўзидан икки мингдан ошиқ киши киши айнан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи аралашувидан сўнг маошни олишга эришган. Ўтган 2016 йил мобайнида ходимлар томонидан кўрилган чоралар натижасида 110 ташкилотдаги 2800дан ортиқ ишчиларнинг иш ҳақларидан қарздорликлари бартараф этилган. Тўловларнинг умумий суммаси 1,26 миллиард тангани ташкил этган.
Биргина ташкилотнинг ўзидан жамоавий аризанинг тушиши натижасида, унинг 374 ходимига  33 миллион тангадан ошиқ иш ҳақи ундириб берилган. Теширувлар натижасида ишчилар қонуний ҳақларини олишган. "Тақдим этилган маълумотга кўра, ушбу ташкилотдаги маош билан боғлиқ муаммолар харидор томонидан 72 миллион тангалик маблағни ўтказлмай қолгани туфайли юзага келган. Раҳбарларга прокуратура ходимлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Бундай камчиликларга йўл қўймаслик борасида огоҳлантирилди ", - дейилади хабарда
Шунингдек, банкрот деб топилган ташкилотлардан ҳам қарздорликни ундириб бериш, орган ходимлари назаридан четда қолмаяпти. Тўққизта банкрот корхонадан 121,8 миллион танга иш ҳақи ундириб берилган.
Олма-Ота прокуратураси фуқароларни бундай муаммо мавжуд бўлса, зудлик билан органга мурожаат қилишга чақирмоқда. Албатта бундай хабар фуқароларнинг манфаатлари йўлида хизмат қилади. 

Биз Twitterда