Оқ олтин экспортига чек: Бухоронинг 65 фоиз пахтаси қайта ишланиб, 5000 киши иш билан банд бўлади

Бугун мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида пахтани қайта ишлайдиган замонавий корхоналар ташкил этилмоқда. Бу ҳудудда етиштирилган пахта толасини шу ернинг ўзида қайта ишлаш, тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш, янги иш ўринлари яратиш имкониятини кенгайтирмоқда. 

Президентимиз “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти томонидан 2017-2018 йилларда Бухоро вилоятида пахта толасини қайта ишлаш дастури лойиҳаси билан ҳам танишди. 
Бугун Бухорода етиштирилаётган пахта толасининг 20,6 фоизи вилоят ҳудудида саноат усулида қайта ишланмоқда. Ишлаб чиқилаётган янги лойиҳа бўйича вилоятнинг 7 шаҳар ва туманида 13 йирик саноат лойиҳасини фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу вилоятда етиштирилган пахта толасининг 65 фоизини қайта ишлаш имкониятини яратади. Натижада 5 мингга яқин иш ўрни яратилади. 
Дастурни бажариш учун мамлакатимиз тижорат банклари маблағлари ва чет эл инвестициясини жалб қилиш режалаштирилган. 
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 21 декабрдаги «2017-2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори енгил саноат соҳасида янги имкониятлар эшигини очиб, юртимиздаги пахтани тўлиқ ўзимизда қайта ишланиши ҳақида ёзган эдик. 

Биз Twitterда