Новосибирскка 320 минг тонна ўзбек мева-сабзавоти кам келди: экспортни кўпайтиришга келишиб олинди

Article
Россиянинг Новосибирск областига бир йилда Ўзбекистондан 300-320 минг тонна мева ва сабзавот келтирилмоқда, дейди Новосибирск губернатори Владимир Городецкий.
Бу миқдорни ошириш мақсадида губернаторнинг ўзи Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Ўзбек маҳсулотларини экспорти миқдорини ошириш бўйича мамлакатимиздаги ҳамкорлар билан меморандум имзолади. Бу меморандумга асосан, янги ташкил этилган “Узагроэкспорт-Сибирь” компанияси ушбу минтақага йил-ўн икки ой давомида помидор, бодринг, қулупнай, гилос, ўрик ва бошқа турдаги мева-сабзавотларни етказиб беришига келишилди.

Биз Twitterда