Наманган вилояти делегацияси Токиодаги Ўзбекистон-Япония Бизнес Форумида иштирок этмоқда

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга биринчи расмий ташрифи арафасида Токиода Ўзбекистон-Япония Бизнес Форуми бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Форум ишида икки мамлакат йирик компаниялари раҳбарлари ва мутасаддилари, вазирлар ва тармоқлар идоралари раҳбарлари, вилоятлар ҳокимликлари вакиллари иштирок этмоқдалар.
16 декабрь куни ўз ишини бошлаган форумда вилоят ҳокимининг ўринбосари Окибжон Инамов бошчилигидаги Наманган вилояти делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
 
 
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Япония Ташқи савдо ташкилоти (JETRO) ҳамкорлигида ташкил этилган Форумини Ўзбекистон инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов очиб берди. Умрзақов ўз сўзида иқтисодий соҳада мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда уларнинг инвестицион муҳитга қилган ижобий таъсири ҳақида тўхталиб, мамлакатларимиз ўртасида иқтисодий ҳамкорликнинг янги босқичига ўтиш учун етарли шарт-шароитлар шаклланганини қайд этди.
 
 
Япония-Ўзбекистон Парламентлараро дўстлик ассоциацияси раиси, Бош вазир ўринбосари - Таро Асо Япон-Ўзбек дўстлигининг бугуни ва келажаги ҳақида тўхталиб, икки мамлакат ўртасида ҳамкорликда фойдаланилмаган катта салоҳият мавжудлигига урғу берди.
 
 
Япония вазирликлари ҳамда Ўзбекистонда иш олиб бораётган йирик япон компаниялари вакилларининг чиқишларидан икки мамлакат вазирликлари, тармоқ ташкилотлари ҳамда йирик компаниялари ўртасида ҳамкорлик келишувлари имзоланди.
Форум соҳалар бўйича алоҳида сессиялар кўринишида ишини давом эттирмоқда.

Биз Twitterда