Бир ҳафтадан сўнг 50 минглик пул муомалага киряпти

 
2017 йил 22 августдан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 50 минг сўмлик янги банкноталарни муомалага чиқаради. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Марказий банкнинг расмий сайтида эълон қилинди.
Янги банкнотанинг олд томонида Мустақиллик майдонидаги «Эзгулик» аркаси тепасидаги парвозга шайланган лайлаклар тасвирланган.
Банкнотанинг орқа томонида Тошкентдаги “Анжуманлар саройи” тасвири жойлашган.

Биз Twitterда