Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига 12-Янгийўл сайлов округидан номзод Дилбар Абдуллаева

 
Абдуллаева Дилбар Хусанбаевна, 1977 йилнинг 17 августида Наманган шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича Жисмоний тарбия ва болалар спорти мураббийси. 
Меҳнат фаолиятини Наманган шаҳридаги болалар боғчасида кичик ҳамшира сифатида бошлаган. 
2003 йилдан вилоят «Сувоқава» Давлат корхонаси шаҳар филиалида назоратчи, катта назоратчи, бўлим бошлиғи, директор ўринбосари, муҳандис-инспектор каби лавозимларда меҳнат қилган. 
2017 йилдан “Сувоқава” шаҳар филиали аҳоли сектори бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келади.
Оилали, икки фарзанди бор.
Дилбар Абдуллаева Ўзбекистон экологик партияси томонидан Халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутатлигига 12-Янгийўл сайлов округидан номзод сифатида кўрсатилган.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Ҳамкорлик учун таҳририят телефони: +998934004480

Биз Twitterда