"Balcom" компанияси Наманганда япон мактаби билан бирга, япон ресторани ҳамда шоппинг-молл ҳам очадиган бўлди

Амалий ташриф билан Японияда бўлиб турган Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари Окибжон Иномов Хиросима шаҳрида “Balcom” компанияси президенти Тетсуро Ямасака билан учрашув ўтказди. Унда ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг муҳим йўналишлари муҳокама қилинди. Наманган вилоятнинг инвестиция, экспорт ҳамда туризм соҳаларидаги салоҳияти ҳақида маълумот берилди. 
 
 
Йиллик айланмаси 600 млн. доллардан ортиқ маблағни ташкил этувчи “Balcom” компанияси Япониянинг жадал тараққий топаётган етакчи корхоналаридан бири ҳисобланади. Компания енгил автомобиль ҳамда кўчмас мулк савдоси, ресторан бизнеси, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан шуғулланади. “Balcom” шунингдек, BMW ҳамда Harley Davidson каби бренд компанияларнинг Япониядаги расмий дилери ҳисобланади. 
Жаноб Ямасаканинг жорий йилнинг ноябрь ойидаги Наманганга ташрифи чоғида япон ва инглиз тилларига ихтисослашган хусусий мактаб очишга келишилганди. Бу сафарги музокаралар якунига япон ресторани ҳамда улгуржи савдо маркази (shopping mall) ташкил этиш юзасидан келишиб олинди.
2020 йилнинг январь ойида компания мутасаддилари ва вакилларидан иборат Япония делегацияси истиқболдаги лойиҳаларни амалга ошириш учун Наманган ташриф буюради.

Биз Twitterда