"Art Soft Tex Group" Токиодаги Бизнес-Форумда Япониянинг "Masui" компанияси билан ҳамкорлик ўрнатди

Токиодаги давом этаётган Ўзбекистон-Япония Бизнес-Форуми Наманган вилояти учун жуда сермаҳсул кечмоқда: вилоятимизнинг “Art Soft Tex Group” МЧЖ Япониянинг “Masui” компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
 
Наманган вилояти ҳокимлиги ҳамда йирик япон компанияси ўртасида инвестициялар соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
 
 
“Art Soft Tex Group” раҳбари Олим Бобохонов, “Masui” компанияси бошқарув кенгаши раиси Кеничи Осагава ҳамда “Ўзтўқимачиликсаноат” ассоциацияси раҳбари Илҳом Ҳайдаров томонидан имзоланган уч томонлама меморандумга кўра, япон компанияси Наманганда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини ошириш ҳамда сифат назоратини мукаммаллаштириш бўйича кўмак беради. Шунингдек, янги бозорларга “Art Soft tex” маҳсулотларини олиб кириш бўйича ҳамкорликда иш олиб борилади.

Биз Twitterда