Apple эски iPhoneларни ишлаши секинлашгани учун $500 млн. тўлашга тайёр

Американинг Apple Inc. корпорацияси эски смартфонларда ишлаш секинлашгани учун iPhone эгаларининг судга мурожаат қилишларини олдини олиш мақсадида 310 - 500 миллион доллар атрофида компенсация тўлашга тайёр. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
 
 
Бу қарор АҚШ округ судьяси Эдвард Давила томонидан, Калифорния штатида,  Сан-Хоседа тасдиқланди. Келишув доирасида Apple смартфоннинг ҳар бир эгасига 25 доллардан тўлаб беради. Бу ўринда тўлов ортиши ёки камайиши мумкин.

Биз Twitterда