"Çalık Enerji" Наманганда 40 миллион долларлик чиқиндидан энергия ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширади

4 июнь куни Наманган вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида “Çalık Enerji” компанияси бошқаруви вакили Гўкхан Кючюк (Gökhan Küçük) билан учрашув ўтказилди. 
Учрашувда Турк компанияси томонидан вилоятда умумий қиймати 40 миллион доллар бўлган чиқиндини қайта ишлаш ҳисобига 15  мегаваттгача бўлган миқдорда электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси муҳокама қилинди. 
 
 
Туркиялик инвесторга вилоятнинг Чуст, Норин, Уйчи туманлари ҳамда Наманган шаҳридаги чиқинди полигонлари кўрсатилди ҳамда ушбу полигонлар бўйича тўлиқ маълумот тақдим этилди. Сўнгра вилоят “Сувоқава”ДУК, “Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ, ““Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ,  "Тоза ҳудуд" ДУК вилоят филиали вакиллари билан биргаликда лойиҳа муҳокамаси ўтказилди. 
Муҳокамалар якунига кўра туркиялик инвестор вилоятда сармоядорлар учун яратиб берилган шароитлар унга маъқул келгани ҳамда ушбу лойиҳани Наманган шаҳрида жойлашган чиқинди полигонида амалга ошириш тўхтамига келганини таъкидлади.
Ушбу лойиҳани амалга ошириш ва тегишли маълумотлар билан таъминлаш мақсадида вилоят “Сувоқава”ДУК, “Наманган Ҳудудий Электр Тармоқлари” АЖ, ““Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ,  "Тоза ҳудуд" ДУК ва вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси масъул ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилди ҳамда лойиҳани жадаллаштириш мақсадида тегишли ишлар бошлаб юборилди.

Биз Twitterда