(видео+) Латвия ва Эрондан Наманганга келган ва кузатувга олинган фуқаролар, карантинни тамомлаб вилоятларига қайтишди

Коронавирус инфекцияси - COVID-19нинг мамлакатимизга кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш мақсадида бир гуруҳ ватандошларимиз хориждан қайтарилган эди. Жумладан, Эрондан олиб келинган 37 нафар ва Латвия давлатидан қайтган 175 нафар мамлакатимиз фуқаролари Тўрақўрғон туманидаги юқумли касалликлар шифохонаси ҳамда “Косонсой” сиҳатгоҳида карантин кузатувига олинган эдилар. Бугун улар карантин муддатини тамомладилар ва ўз яшаш вилоятларига мамнуният билан жўнаб кетишди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 
 Шу давр мобайнида сиҳатгоҳ ва шифохонада меҳмонларга барча шароитлар яратиб берилди. Саломатликлари эса шифокорларнинг қатъий назоратида бўлди.
 
 
 Жанубий Корея давлатидан Ўзбекистонга олиб келинганлар ҳудди шу тартибда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги “Чотқол” сиҳатгоҳида карантинда бўлишди. Улар орасида 29 нафар вилоятимиз вакиллари ҳам бор эди. Бугун улар ҳам Наманганга қайтиб келишди. Энди ҳамюртларимиз уй карантини шароитида шифокорлар кузатувида бўлишади.
 
 
 

Биз Twitterда