Улуғбек Шерматов Наманган вилояти ҳокимининг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 2020 йил 19 февралдаги 92-сонли қарори билан, Шерматов Улуғбек Кутбитдинович вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлигининг ахборот хизмати хабар бермоқда. 
 
 
Улуғбек Шерматов 1969 йилда туғилган. 2006 йилдан бери вилоят ҳокимлигида турли лавозимларда фаолият олиб борган. 2018 йилдан ҳозиргача вилоят ҳокимлигининг ташкилий-назорат гуруҳи бош мутахассиси, назорат-мониторинг шўъбаси раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

Биз Twitterда